29 Ekim 2016 Cumhuriyet Bayramı Resepsiyon Konuşması

Namık Güner Erpul 31.10.2016
Ҳурматли Соғлиқни сақлаш вазири Анвар Алимов, Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси раиси жаноб Содиқ Сафоев, Ташқи ишлар вазири ўринбосари жаноб Дилёр Ҳакимов

Қадрли ҳамкасбларим,

Азиз фуқароларимиз,

Суюкли ўзбек қардошларимиз, Ассалому алайкум

Республика куни қабул маросимимизга хуш келибсиз!


Туркия Республикаси ташкил қилинганининг 93-йиллигини дўст-қардошларимиз билан биргаликда нишонлашдан бағоят бахтиёрмиз.

Бу йил ҳам Республика кунимизни Президентимиз жаноб Режеп Тайиип Эрдўғаннинг йўллаган тарбригини ўқиш билан бошлашни ҳоҳлардим.

Бугун Қаҳрамон Мустафо Камол Отатурк раҳнамолигида эълон қилинган сўнгги давлатимиз - Туркия ташкил топганининг 93-йиллигидир.

Қуллик ва буйруққа рози бўлмаган турк ҳалқи ўз истиқлоли ва истиқболига кўз олайтирган ишғолчиларга қарши бошлаган қутулиш урушида тарихда мисоли бўлмаган қаҳрамонлик билан ғалаба қозонган.

Бу буюк ғалабадан сўнг 1923 йил 29-октябрда “Суверенитет сўзсиз халққа тегишлидир” тамойили ва юртимизни замонавий тамаддун даражасига кўтариш мақсадида Туркия Республикамиз барпо этилди.

Республикамизни - 2200 йиллик давлатчилик анъаналаримиз билан биз жойлашган жўғрофиядаги минг йиллик Салжуқийлар ва Усмонлилар меросининг, ўша пайтнинг оғир шароитида қўлга киритилган бир ютуғи сифатида кўрамиз.

Туркия Республикаси - 93 йилдан буён қийинчиликларни енгиб, ўз йўлида давом этган, айниқса сўнгги пайтлардаги ютуқлар соясида, бутун жаҳоннинг юксалиб бораётган қувватлари орасида ўз ўрнини эгаллай олган давлатдир.

Туркия - ўсаётган иқтисодиёти, мустаҳкам демократияси, асосий инсоний қадриятларга бўлган содиқлиги, тамойилли ва узоқни мўлжаллаган ташқи сиёсати орқали ўз минтақасида ва жаҳонда илҳом манбаси бўлишни ҳозирги кунда ҳам давом эттираяпди.
Яқиндагина 2016 йил 15-июль куни воқеалари халқимизнинг ўз давлати билан қанчалик жипс эканини сўзсиз яна бир маротаба тасдиқлади.

Халқимиз янги ишғол ташаббусларига қарши ҳам ўша Истиқлол курашидаги қатъиятлилик билан курашажагини ўша тунда бутун дунёга намойиш этган.

Фетхуллахчилар террор гуруҳи хоинларининг қуролига кўкрагини қалқон қилиб, ўз ҳурриятини, демократиясини, ҳукуматини ва давлатини ҳимоя қилган халқимизнинг қатъияти, республикамизнинг 100-йиллигига атаганимиз, 2023-йил мақсадларига эришиш борасидаги энг катта кафолатимиздир.

Бу буюк давлатнинг ва бу қаҳрамон халқнинг Президенти бўлиш – мен учун шараф.
Дунёнинг қаерида бўлишидан қатъий назар, барча фуқароларимиз ва дўстларимизнинг халқимиз 15-июль куни ёзган достондан ғурурларганларига ишонаман.

Республикамизнинг 93-йиллигига ҳам тўнтарув ташаббуси, ҳам террор хужуми, ҳамда ишғол ташаббуси шаклидаги шундайин ғовларни енгиб етиб келдик.

Бир нарсадан барча фуқароларимиз ва дўстларимизнинг амин бўлишларини ҳоҳлардим: бугунги кунда Туркия 15-июль тонгидан кўра янада кучлироқ, янада бардошлироқ, янада қатъиятлироқ давлатдир.

Бирдамлигимиз, баробарлигимиз, қардошлигимиз, ватанимиз, истиқлолимиз ва келажагимизга қарши қаратилган биронта хужум муваффақиятга эришолмайди.
Мақсадларимизга эришиш йўлига на террор гуруҳлари ва на улардан фойдаланувчилар тўсиқ бўла олмайди.

Ушбу туйғу ва тушунчалар билан Туркияда ва хорижда яшовчи барча фуқароларимизни Республика байрами билан чин кўнгилдан муборакбод этаман.

Аввало Республикамиз барпочиси қаҳрамон Мустафа Камол ҳамда бу тупроқларни бизга ватан қилиш учун фидокорона кураш олиб борган барча қаҳрамонларимизни, шу йўлда жонини фидо қилган барча шаҳидларимизни раҳмат ва миннатдорлик билан ёдга оламан.

Аждодларимизнинг омонатини асраётган қаҳрамон халқимизга ва дуолари ила бизни қўллаб-қувватлаётган барча дўстларимизга чин қалбимдан миннатдорчилик билдираман.

29-октябрь Республика байрамингиз муборак бўлсин.

Режеп Таййип Эрдўған
Президент


Азиз меҳмонлар,

2016 йил худди Туркия сингари, Ўзбекистон учун ҳам севинч ва қайғулардан таркиб топган йил бўлди. Авваламбор ўз вафоти билан Туркияни ҳам мотамга чўмдирган Ўзбекистоннинг барпочиси оқсоқолимиз Ислом Каримовга Оллоҳдан раҳмат, оила аъзоларига сабр сўраб, Ўзбек халқига чуқур таъзия билдирамиз. Бундан ташқари ўз мустақиллигига қисқа вақт илгари - 1991 йил эришган бўлишига қарамасдан, жадал суръатлар билан тараққий этиб, халқаро ҳамжамиятнинг эътиборли аъзоси ҳолига келгани ва бу йил ўз мустақиллигининг 25-йиллик шодиёнасини нишонлаётганидан биз ҳам бениҳоя бахтиёр бўлган Ўзбекистоннинг келгусида бу тараққиёт ва юксалишларни давом этдириб, ҳам ўз минтақасида, ҳам халқаро соҳада энг муҳим ўйинчилардан бири бўлишига ишониб, бу борада Туркиянинг ҳамкорлик қилишга ва қўлидаги бор нарсаси билан қардош Ўзбекистон ила ўртоқлашишига тайёр эканини маълум қилмоқчиман.

Хонимлар ва жаноблар,

Яқинда вазифам муддати тугаши сабабли Ўзбекистондан жўнаб кетамиз. Вазифам муҳлати бўйича менга ва рафиқам Нежлага кўрсатилган меҳмондўстлик учун аввало Ташқи ишлар вазирлигига, шу билан бирга барча ўзбек идораларига, улар кўрсатган ҳурмат, эътибор, самимий ёрдам учун Ўзбек қардошларимизга бизнинг миннатдорчилигимизни изҳор этмоқчиман.

Шу фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистонда яшайдиган тадбиркорларимизга, фуқароларимизга мамлакатларимиз ўртасидаги алоқаларни ривожлантирилишига қўшган ҳиссалари учун миннатдорчилик билдириб, келгусида жадаллик билан ўсадиган Ўзбекистонга янги инвестициялар киритишларини кутаётганимизни алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман.

Бундан ташқари ушбу гўзал оқшомни тайёрланишига меҳнати синган, ўз ҳиссасини қўшган барча ўртоқларимга, фуқароларимизга ва Турк Ҳаво Йўллари, УТ-Банк идорасига ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Қадаҳимни раҳнамоларимиз ва халқларимизнинг омонлиги, бахти ва фаровонлиги ҳамда маросимимизга иштирок этган дўстларимизнинг соғлиғи учун кўтараман.

dushanba - juma

09:00 - 12.30 / 13:30 - 18.00

Telefonla bilgi talepleri 14.00-17:00 saatleri arasında yanıtlanmaktadır.
01.01.2014
08.03.2014
21.03.2014
09.05.2014
28.07.2014 30.07.2014
01.09.2014
01.10.2014
04.10.2014 07.10.2014
29.10.2014
08.12.2014