Фавқулодда ва мухтор элчи М.Сертач Сўнмезайнинг Жумҳуриятнинг 88 йиллиги муносабати билан ташкил этилган қабулда сўзлаган нутқи

M. Sertaç Sönmezay 28.10.2011
Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари
Мухтарам Норов жаноблари,
Ҳурматли ҳамкасблар,
Хонимлар ва жаноблар,


Туркия Жумҳурияти эълон қилинганлигининг 88-йиллиги муносабати билан сизлар билан учрашиб турганимдан ғоят бахтиёрман. Таклифимизни қабул этиб, ташриф буюрганингиз учун барчангизга чин қалбимдан ўз миннатдорчилигимни изҳор этаман.

Фурсатдан фойдаланиб, ўз мустақиллигининг 20-йиллигини нишонлаётган қардош Ўзбек халқини ҳам муборакбод этмоқчиман.

Баъзиларингизга маълумки, Туркия Жумҳурияти Ўзбекистон мустақиллигини дастлабки кунларданоқ тан олиб, Тошкентда илк Элчихонасини очган. Айнан шу даврдан бошлаб ҳамкорлигимиз жадаллик билан ривожлана бошлаган.

Ҳозирги кунда 1 млрд. АҚШ долларидан ортиқ инвестицияга эга бўлган 400га яқин турк фирмаси, 50.000 кишини иш жойлари билан таъминлаганликлари ва 3-давлатларга 300 млн. АҚШ доллари миқдоридаги экспортни амалга оширганликлари туфайли Ўзбекистон иқтисодида муҳим ўринни эгаллаган.

Икки томонлама савдо алоқаларимиз доирасида амалга оширилган тижорат ҳажми 2010 йилда 1.1. млрд. АҚШ долларини, 2011 йил июл ойининг охирига келиб эса 750 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, тижоратимизнинг 15%га ортганлигини намоён этди. 2011 йилнинг Ўзбекистондаши турк ишбилармонлари ва инвесторлари учун “осон кечмаганлиги”ни инобатга олганда, бу рақамларнинг аҳамияти янада ортмоқда.


Қадрли меҳмонлар,

Жумҳуриятимизнинг 100-йиллиги нишонланадиган 2023 йил учун мўлжалланган мақсадларимиз қуйидагилардан иборатдир:

- ҳозирда 16-ўринда турган иқтисодимизни биринчи ўнлик қаторига киритиш,

- ҳозирги кунда 1 трил. АҚШ долларига яқин соф миллий даромадимизни 2 трил. АҚШ долларигача кўтариш,

- 300 млрд. АҚШ долларлик ташқи тижорат ҳажмини 1 трил. АҚШ долларигача чиқариш,

- ҳозирда 28 мил. бўлган йиллик туристлар сонини 50 млн.га етказиш.

Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ)нинг таҳлилларига кўра, 2011-2017 йилларда Туркия иқтисодининг бир йилда ўртача 6.7%га ўсиши ва шу туфайли дунёнинг энг тез ривожланувчи иқтисодлардан бирига айланиши кўзда тутилмоқда. Демак, бу мақсадларга эришишимиз ва Туркиянинг бугунги “минтақавий куч” мавқеидан “халқаро куч” босқичига кўтарилишига шубҳа йўқ.

Фурсатдан фойдаланиб, куни кеча мамлакатимизда рўй берган ва барчамизни чуқур қайғуга солган террористик ҳодисалар ва кучли зилзила муносабати билан ўз ҳамдардлигини билдирган Ўзбекистон Республикасининг Президенти И.А.Каримов жаноби олийларига бутун турк халқи номидан миннатдорчилик изҳор этаман.

Нутқимга якун ясарканман, қардош халқларимиз ва юртбошларимизнинг соғлиғи, бахти ва омади учун қадаҳ кўтармоқчиман.


dushanba - juma

09:00 - 12.30 / 13:30 - 18.00

Telefonla bilgi talepleri 14.00-17:00 saatleri arasında yanıtlanmaktadır.
01.01.2014
08.03.2014
21.03.2014
09.05.2014
28.07.2014 30.07.2014
01.09.2014
01.10.2014
04.10.2014 07.10.2014
29.10.2014
08.12.2014