Посольство Турецкой Республики В Ташкенте

Объявлениe Посольствa

Врач Рецепти Билан Сотиладиган Дори Воситалари Ёрдамида Даволанаётган Туркияга Борадиган Чет Эл Фуқаролари Ўз Дориларини Йўлга Чиқмасларидан Аввал Қандай Қилиб Декларация Қилишлари Ва Туркияга Кириб Боришларида Қайси Ишларни Амалга Оширишлари Лозимлигини Ҳақида Эълон: , 08.06.2016

Врач рецепти билан сотиладиган дори воситалари ёрдамида даволанаётган Туркияга борадиган чет эл фуқаролари ўз дориларини йўлга чиқмасларидан аввал қандай қилиб декларация қилишлари ва Туркияга кириб боришларида қайси ишларни амалга оширишлари лозимлигини ҳақида эълон:

Бу борада Божхона ва савдо вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирликларидан олинган хатда:

- Вазирлар Маҳкамасининг 2009/15481 сонли қарорининг 58-моддасига биноан, 
қарорнинг 9-сонли иловасида (Илова №9) келтирилган йўловчининг ёнидаги шахсий буюмлар рўйхати асосида буюм-ашёлар назоратлардан озод этилган. 9-иловада келтирилган буюмларнинг рўйхатига асосан, уларнинг қиймати қанча бўлишидан қатъий назар, рўйхатда рухсат этилган миқдорда олиб келиш мумкин бўлиб, ўша рўйхатда “шахсий даволаниш учун ишлатиладиган дори воситалари
” ҳам келтирилганлиги;





-  Туркияга келган йўловчиларнинг ёнларида олиб келган ёки келишларидан 1 ой аввал ёки 3 ой кейинги муҳлатлар мобайнида юборилган “шахсий буюмлар рўйхати доирасида шахсий даволанишда ишлатиладиган дори воситалари
”нинг Туркияда бўлиб туриладиган вақт мобайнида етадиган миқдорда олиб кирилишига рухсат берилиши;


 - Бундан ташқари, наркотик модда ўрнига алмаштирилган даволаш усули бўйича Метадон, Бупренормин, Кодеинга ўхшаш дори воситалари йўловчи ёнида олиб келинадиган бўлса, БМТ Халқаро наркотик назорат органининг “Халқаро миқёсда назорат қилинадиган дори воситалари билан даволанаётган сайёҳлар борасида маҳаллий тартибларни ёритувчи халқаро принциплар

” асосида, йўловчи бўйича шубҳа туғилиши ёки у ҳақда бирон маълумот келиб тушиши ёҳуд одатдаги назорат пайтида юқорида зикр этилган дори воситаларининг борлиги маълум бўлса, ёки йўловчи ўзи декларация қилган ҳолларда, божхона ходимлари томонидан юқорида зикр этилган принциплар иловасида (Илова №1) ўрин олган “Сертификат шакли
” тақдим этилиши кераклиги;







- Бунга қўшимча равишда, бу масалада 2014 йил йўловчилар учун
 баъзи тартиб-қоидалар INCB сайтининг "https://www.incb.ong/documents/Psychotropics/guidelines/travel-regulations/2013- travellers-update/TUR 7 Januarv 2014 table ENG 03123.pdf
"
манзилида келтирилгани;

 

 

- Ушбу декларацияда йўловчи ёнида олиб келиниши лозим бўладиган шахсий даволанишда ишлатиладиган назоратдаги дори воситаларининг саёҳат мобайнида қўлланилиши лозим эканлиги ҳақида даволовчи врач томонидан тузилган ҳамда дори воситасининг таркиби, Туркияда бўладиган вақт мобайнида ишлатилиши керак бўладиган дозаси ҳақида маълумотлар мавжуд клиникадан олинган хужжат, врач хулосаси ёки рецепт божхона идорасига топширилиши





лозимлиги, Туркияда бўлиб туриладиган вақт учун етарли миқдорда дори воситасининг олиб кирилишига рухсат берилиши ёзилган.

 Эътиборингиз учун раҳмат.