Посольство Турецкой Республики В Ташкенте

Сообщение Посла

Ҳурматли фуқароларимиз,

Қадрли ўзбек қардошларимиз,

 

Турк дипломати учун туркий республикаларга тайинланиш доимо шараф бўлиб келган. Шу муносабат билан тили, дини ва маданияти бир бўлган қардош ўлка - Ўзбекистонга тайинланишим билан жуда фахрланаман.

Лавозимимнинг муҳлати давомида Ўзбекистон ва Туркия муносабатларини ҳар соҳада икки қардош ўлкага ярашадиган савияга олиб чиқиш ва фуқароларимиз учун қўлимдан келганча ҳаракат қилишимни билишингизни ҳоҳлардим.

Шу фурсатдан фойдаланиб, Туркиянинг Тошкентдаги Элчихонаси эшикларининг фуқароларимиз ва ўзбек қардошларимиз учун доимо очиқ бўлишини маълум қилиб, ҳаммангизга ўз ҳурматимни изҳор қиламан.

 

Намик Гюнер Эрпул

Фавқулодда ва мухтор элчи